Главная \ Матбуот \ Марказ янгиликлари \ "Кўнгил кўзи" лойихаси доирасида амалга оширилган ишлар

Кўнгил кўзи лойихаси доирасида амалга оширилган ишлар

"Мўъжизаларга ишонасизми? Мен ишонаман. Бутун вужудим билан, ҳар лаҳзада. Мўъжизага ишонсаккина, у содир бўлади.
 
Очиғи, «Кўнгил кўзи» лойиҳасига энди киришганимизда катта ҳаяжон бор эди. Боиси, мақсадимиз ӯта мураккаб —  бу дунёнинг ёрқин рангларини кўра олмайдиган, у ҳақда фақат бировдан эшитган ва тасаввурида фараз қиладиган болажонларга ёрдам бериш эди. Лойиҳани амалга ошираётган катта жамоамиз 3 мингдан зиёд болани кенгайтирилган кўрикдан ўтказди. Ташхис натижасига кӯра кўриш қобилияти яхшиланишига умид бӯлганлари операция қилинди. Бундай болалар сони 400 нафарга етди.
 
Камила Есбергенова қувончдан кўз ёшларини тиёлмайди. Чунки олдин унга операция қилишдан фойда  йўқ, деб айтилган. Садоқат Тулибаева шашка бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Коля Аношкин биринчи интервьюсини ӯзи камерага суратга олди. Кўзлари операциягача деярли кўрмаган Кумуш эса менга хат ёзди. Булар мўъжиза эмасми? 
 
Мўъжизага ишонинг. Нафақат янги йил арафасида, балки ҳамиша..." дея такидлади ўз телеграмм саҳифасида Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари | Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева.