Юртимизда 29-30 сентябр кунлари бўлиб ўтган офтальмологларнинг иккинчи халқаро Конгресси “IOC Uzbekistan 2022” ўз ишини якунлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Кўз микрохирургиясининг долзарб муаммолари” мавзуида ташкил қилинган тадбир онлайн ва офлайн форматида ўтказилди.
“IOC Uzbekistan 2022”” халқаро офтальмологик конгресси натижаларига кўра: 5 мингдан ортиқ иштирокчи, офтальмологиянинг долзарб муаммолари бўйича 120 та маъруза, Швейцария, Англия, Ҳиндистон, Беларусия, Россия, Украина, Қозоғистон, Ўзбекистоннинг энг кўзга кўринган таниқли профессорлари тақдимотлари. Энг яхши ахборот ҳамкорлари ва етук соҳа мутаҳасисилари билан бир неча йилларга мўлжалланган ҳамкорликлар тадбир давомида амалга оширилди. Тадбир якунида РИКМИАТМ директори, Соғлиқни сақлаш бош офталмологи Юсупов Азамат Фарҳадович сўзга чиқиб конгрессда иштирок этган барча иштирокчиларга ўзининг самимий чуқур минаддорчилигни билдирган ҳолда, тадбир ташкилотчиларига сертификат тақдим этди. Янги Ўзбекистонда офталмология соҳасини дунёнинг етук давлатлари қаторида ривожлантиришга барча иштирокчиларни ҳамкорликка чорлади.