Марказ ҳақида
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ - 3214 - сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 мартдаги 140 - сонли Қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2003 йил 24 мартдаги 135 - сонли буйруғига асосан Тошкент вилояти кўз микрохирургияси маркази негизида ташкил қилинди.
Марказ 2007 йил январ ойидан Учтепа тумани, Кичик Ҳалка Йули, 14 – уйда жойлашган янги, тўлик реконструкциядан чикарилган бинода фаолиятини давом эттирмоқда.
Марказ ҳозирги кунда 2 та диагностика ва даволаш корпусидан ташкил топган бўлиб тўлиқ замонавий юқори технологик диагностика ва даволаш асбоб-ускуналари билан таъминланган. 1-корпус янги қурилиб 2020 йил ишга туширилган, бемор ва юк ташиш учун замонавий лифт ўрнатилган, 40 ўриндан иборат бир ва икки ўринли ҳар бирида ванна ва санузел жойлашган стационар, жарроҳлик блоки, 100 қатновга мўлжалланган электрон тизимга ўтказилган поликлиника фаолият кўрсатмоқда. 2-корпус 4 қаватдан иборат бўлиб болалар поликлиникаси бўлими, 50 ўринли алоҳида санузел билан жиҳозланган, ёруғ ва шинам бир, икки, уч хоналардан иборат стационардан ва барча замонавий янги жарроҳлик ускуналари билан жиҳозланган жарроҳлик бўлимидан ташкил топган. Марказда овқатланиш ва кир ювиш ишлари аутсорсинг тизимида ишлайди.
Маъмурий қисмда маъмурият, дорихона, бухгалтерия ва 200 ўринга мўлжалланган конференция зали жойлашган. Давлат ҳусусий шерикчилиги асосида замонаваий лаборатория ишлайди, унда барча таҳлиллар олинади, шифокорлар кўриги амалга оширилади.
Марказ ўзининг диагностика ва даволаш ишлари жараёнида ССВ томонидан тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартларига катъий амал килади. Республиканинг ҳеч бир клиникасида мавжуд бўлмаган «даволаш назорати гурухи - ДНГ» тизими ишлайди ва ҳар бир даволаниб чиқарилаётган бемор ушбу гуруҳ кўригидан ўтади. Бунда шифокорнинг беморга ўтказган даволаш натижаси сифати текширилади ва керакли баҳо берилади.
Махсус ордерга эга бўлган имтиёзли тоифага кирувчи беморлар учун барча марказ томонидан амалга ошириладиган тиббий хизматлар давлат бюджети ҳисобидан бепул амалга оширилади. Ҳар йили давлат Дастури бўйича қабул қилинган ижтимоий ҳимояга муҳтож беморларни даволаш режасини тўлиқ ва сифатли бажариб келинади.