Биз билан боғланиш
Бош сахифа/Фан ва таълим/«Офтальмологияда клиник-функционал ва молекуляр-генетик тадқиқотлар» илмий бўлими

«Офтальмологияда молекуляр-генетик текширувлар » илмий бўлими

Офтальмологияда клиник-функционал ва молекуляр-генетик  тадқиқотлар бўлими 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 26 майдаги  Қарорига асоосан ташкил этилди. 

​​​​​​​Бўлим раҳбари -  Джамалова Ширин Абдумуратовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

​​​​​​​

Джамалова Ш.А. – 2001 йилда I-нчи Тошкент давлат тиббиёт институтини битирди. 2008 йилда тиббиёт фанлари номзоди даражасини олиш учун диссертацияни ёқлади. 2008 йилда тиббиёт фанлари доктори даражасини олиш учун диссертацияни ҳимоя қилди. 2021 йилда “доцент” илмий унвонига эга бўлди.                                   
Илмий фаолиятининг асосий йўналишлари – кўзнинг олдинги қисмининг яллиғланишли касалликлари; қанд касаллигининг офтальмологик асоратлари, офтальмодиабетнинг ижтимоий-гигиеник жиҳатлари, унинг диспансеризациясини, даволаш ва профилактикасини  такомиллаштириш.

Ватанимиз ва чет эллар тиббий илмий нашрларида чоп этилган 52 илмий асарлар, 2 монография ва 1 ўқув қўлланманинг муаллифи.
​​​​​​​

Ш.А. Джамалова бошқараётган бўлимда кўз касалликлари патогенезининг биокимёвий, молекуляр ва генетик хамда патофизиологик жиҳатлари ўрганилмоқда, тадқиқот этилаётган касалликларнинг экспериментал моделларини яратиш, хамда олинган илмий маълумотлар асосида ташҳислаш ва даволашнинг янги усулларини, янги дори воситаларини ва янги жарроҳли даволаш технологияларини  ишлаб чиқиш бўйича илмий-текширув ишлар бажарилмоқда.
​​​​​​​
Илмий изланишларнинг асосий йўналишлари
  • Марказий Осиё минтақасида хозирги пайтда кўп тарқалган касалликлар нозологик спектрини аниқлаш, уларнинг хозирги тарқалиш холати, кечув, ва жамият саломатлигига таъсирини ўрганиш ва прогнозлаш. Соғлиқни сақлашни бирламчи бўғинида кўп тарқалган кўз касалликларини эрта ташҳислаш тактикасини ишлаб чиқиш ва уларни жорий этиш.
  • Кўз касалликларини терапевтик ва хирургик даволашни назорат этишда клиник-функционал ва молекуляр-генетик мониторинг тамойилларини шакллантириш.
  • Кўз касалликларини терапевтик ва хирургик даволашни режалаштириш  учун   клиник-функционал ва молекуляр-генетик мезонларини ишлаб чиқиш ва илмий асослаш.
  • Янги замонавий диагностик ва даволаш технологияларни самарадорлигини ва касаллик кечуви хамда оқибатларига таъсирини ўрганиш ва баҳолаш .             
Тадқиқотлар тематикаси Илмий марказнинг даволаш ва илмий йўналишлар кенг қамрови билан боғлиқ ва кўз касалликлар нозологик  шакллари катта дорасини ташкил этади:  кўзнинг олди ва орқа қисмларнинг яллиғланишли касалликлари,   катаракта, тўр парда ва кўриш нервининг дистрофик касалликлари, рефракция аномалиялари, глаукома, кўз жароҳатлари, кератопластика ва бошқа офтальмологик жарроҳлик амалиётлар.
​​​​​​​
Биз билан боғланиш
Тошкент ш., Учтепа тумани, Кичик халка йули 14