Имтиёз
2021 йил 1 октябрдан бошлаб 14 та Республика Ихтисослаштирилган марказларда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилинди ва молиялаштиришнинг янги механизми асосида уларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этиш бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-3214-сонли Фармонининг 2-иловаси асосида (батафсил: https://lex.uz/docs/170143).
1. Болаликдан ногиронлар;
2. Чин етимлар;
3. I ва II гуруҳ ногиронлари;
4. 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;
5. Ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;
6. 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
7. Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар;
8. Байналмилалчи-жангчилар;
9. Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилаларнинг аъзолари.
10. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;
11. Чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 — 27 ёшдаги) шахслар;
12. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, патологияли ҳомиладор аёллар;
13. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, эндокрин касалликларига чалинган беморлар;
14. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар;
15. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, сил касаллигига чалинган шахслар;
16. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, онкология касалликларига чалинган шахслари.
Ахолининг барча қатлами биринчи тиббий ёрдам бепул амалга оширилади.
Бемор поликлиниканинг йўлланмаси бўйича шифохона ёки клиникага ёткизилганда даволаш ва парваришлаш бепул амалга оширилади.
Моддий ёрдам ажратиш масаласи “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом талаби асосида маҳалий хокимият идоралари томонидан амалга оширилади. ССВ давлат бюджетидан молиялаштирилиши ва ажиратилаётган маблағларда даволаниш учун моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланмаганлиги сабабли ажратиш имкони йўқ.
Бўлим раҳбари - Джамалова Ширин Абдумуратовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.