Главная \ Матбуот \ Марказ янгиликлари

Марказ янгиликлари

Офтальмологларнинг учинчи халқаро Конгресси “IOC Uzbekistan 2023” якуний ҳисоботи
Офтальмологларнинг учинчи халқаро Конгресси “IOC Uzbekistan 2023” якуний ҳисоботи

Юртимизда 12-13 октябр кунлари бўлиб ўтган офтальмологларнинг учинчи халқаро Конгресси  “IOC Uzbekistan 2023” ўз ишини якунлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Кўз микрохирургиясининг долзарб муаммолари” мавзуида ташкил қилинган тадбир онлайн ва офлайн форматида кўҳна Самарқанд заминида ўтказилди.

“IOC Uzbekistan 2023”” халқаро офтальмологик конгресси натижаларига кўра: 3 мингдан ортиқ иштирокчи, офтальмологиянинг долзарб муаммолари бўйича 143 та маъруза, шулардан 96 таси халқаро маэрузалар тингланди. 

Энг яхши ахборот ҳамкорлари ва етук соҳа мутаҳасисилари билан бир неча йилларга мўлжалланган ҳамкорликлар тадбир давомида амалга оширилди. Тадбир якунида РИКМИАТМ директори, Соғлиқни сақлаш бош офталмологи Юсупов Азамат Фарҳадович сўзга чиқиб конгрессда иштирок этган барча иштирокчиларга ўзининг самимий чуқур минаддорчилигни билдирган ҳолда, тадбир ташкилотчиларига сертификат тақдим этди. Янги Ўзбекистонда офталмология соҳасини дунёнинг етук давлатлари қаторида ривожлантиришга барча  иштирокчиларни ҳамкорликка чорлади.