Диққат Эълон !!!

Докторант ва изланувчилар диққатига!

 

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказида тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун илмий изланувчиларга офталмология мутахассислиги бўйича малакавий имтиҳон ўтказилиш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-майдаги 304-сонли “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори билан тасдиқланган “Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан офталмология мутахассислиги фан бўйича навбатдаги малакавий имтиҳон 21 феврал соат 13.00 да ўтказилади.

Ўтказиладиган жой: Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Кичик Ҳалка Йўли, 14, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази.