Малака ошириш ўқув курслари
Wet-Lab
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказида узоқ кутилган воқеалардан бири - Республикада биринчи бор, энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган Wет-Лаб ўқув амалиёти ташкил этилди. Эндиликда ўз фаолиятини янги бошлаган офталмолог-жарроҳлар, ёш шифокорлар катаракт жарроҳлиги, глаукома ва бошқа турдаги операция хонасига имкон қадар яқин шароитларда амалий кўникмаларни ўзлаштириш имкониятига эга бўлдилар. Wет-Лаб курсларида ўқитиш ҳайвонларнинг кўзларида олиб борилиши офталмологик жарроҳлик бўйича кўникмаларни ривожлантиришнинг ажралмас қисми бўлиб, бу эса талабаларга янги жарроҳлик муолажаларни ўзлаштиришни анча осонлаштиради. Wет-Лаб курсларида ўқитиш профессор-ўқитувчилар томонидан маъруза қилинган назарий курс билан бирга олиб борилади ва тажрибали офталмолог-хирург, т.ф.н., юқори тоифадаги шифокор Савранова Т.Н.нинг кўрсатмалари асосида билан амалга оширилади.
Малака ошириш ўқув курслари бўйича маълумот

Катаракта факоэмульсификацияси
WetLab курси билан
WetLab курси билан

Глаукомани замонавий диагностика ва даволаш усуллари

Лазер
офталможаррохлиги
офталможаррохлиги
"Кўз касалликларини лазер билан даволаш усуллари"
wет-лаб малака ошириш ўқув курсининг ҳисоботи.
wет-лаб малака ошириш ўқув курсининг ҳисоботи.
Курс якунида ҳар бир иштирокчига сертификат тақдим этилади.
Wет-Лаб ўқув дастурига киритилган (ўқув операция хонаси, бу йерда ўқув операциялари обекти сифатида ҳайвонларнинг кўзлари қўлланилиб, амалиёт жараёнида ҳақиқий операцион ускуналардан фойдаланади).
Wет-Лаб ўқув дастурига киритилган (ўқув операция хонаси, бу йерда ўқув операциялари обекти сифатида ҳайвонларнинг кўзлари қўлланилиб, амалиёт жараёнида ҳақиқий операцион ускуналардан фойдаланади).