Диққат Эълон!!!
“ОФТАЛМОЛОГИЯ" ихтисослиги бўйича клиник ординатурага
ТАНЛОВ хақида ЭЪЛОН
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2024 й. 17 июлдаги 238-сонли Буйруғига асосан Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази "ОФТАЛМОЛОГИЯ" ихтисослиги бўйича клиник ординатурага танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар қабул қилинишини эълон қилади.
• Ўқитиш шакли ва муддатлари - кундузги, 2 йил
• Ҳужжатлар бевосита ва онлайн тарзда электрон шаклда оммавий ахборот воситаларида танлов эълон қилинган кундан бошлаб, жорий йилнинг 20 августигача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
• Кириш имтиҳонлар - 24-26 август кунлари тест синовлари шаклида бўлиб ўтади (аниқ санаси ва вақти кейинроқ эълон қилинади)
Ҳужжатлар бевосита марказда, шунингдек электрон почта орқали сканер қилинган шаклда pdf форматида @Residents_RIKMIATM2024 telegram канали орқали қабул қилинади.
Клиник ординатура талабгорлари томонидан тақдим этиладиган хужжатлар:
1. Марказ директорининг номига ариза
2. Диплом (асли ва нусхаси)
3. Дипломга илова (асли ва нусхаси)
4. Паспорт нусхаси
5.086-У шаклдаги тиббий маълумотнома
6. Маълумотнома
7. Фото 2 (3×4)
8.Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришга имтиёз берувчи ҳужжат(бўлса)
Мурожат учун маълумот:
Call-center +998903280555
Маъсул котиб Абдуллаева С. И.