ДИҚҚАТ ЭЪЛОН
Дата публикации: 28.07.2023
"ОФТАЛЬМОЛОГИЯ" ихтисослиги бўйича клиник ординатурага
ТАНЛОВ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2023 й. 26 июлдаги 179-сонли Буйругига асосан Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази "ОФТАЛМОЛОГИЯ" ихтисослиги бўйича клиник ординатурага танловда иштирок этиш учун хужжатлар қабул қилинишини эълон қилади.
- Ўқитиш шакли ва муддатлари - кундузги, 2 йил
- Ҳужжатлар бевосита ва онлайн тарзда (электрон шаклда) оммавий ахборот воситаларида танлов эълон қилинган кундан бошлаб, жорий йилнинг 25 августигача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
- Кириш имтиҳонлар - офтальмологиядан оғзаки ва тест синовлари шаклида бўлиб ўтади (аниқ санаси ва вақти кейинроқ эълон қилинади)
- РИКМИАТМ клиник ординатурада ўқиш бошланиши - 03.09.2023 й.дан
Ҳужжатлар бевосита марказда, шунингдек электрон почта оркали кабул қилинади qabulrikmiatm@gmail.com ва телеграм канали @qabul_RIKMIATM сканер килинган шаклда “pdf” форматида.
КЛИНИК ОРДИНАТУРА ТАЛАБГОРЛАРИ ТОМОНИДАН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР:
- Марказ директорининг номига ариза
- Диплом + дипломга илова (асл нусхаси)
- 086-У шаклдаги тиббий маълумотнома
- Қонунчилик хужжатларига мувофиқ ўқишга киришга имтиёз берувчи хужжат
МУРОЖАТ УЧУН МАЛУМОТ:
Call – center: +998 90 984 07 92
Маъсул котиб: Джамалова Ш.А