Катарактани даволаш хизмати
Катаракт - бу кўз табиий гавҳарининг модда алмашинуви натижасида, лойқаланиши, кундалик турмуш тарзида ноаниқ, булут ичидаги каби кўриш ва безовталикни келтириб чиқарадиган касаллик ҳисобланади. Бу ҳолат халқ тилида “Парда тушиш”деб ҳам аталади ва бу ҳатто янги туғилган чақалоқларда ҳам бўлиши мумкин. Катарактни аниқлаш учун кенг кўламли текширувдан ўтиш керак бЎлади. Бу қайтариб бўлмайдиган кимёвий реактсия бЎлиб, жарроҳлик – даволашнинг ягона усули ҳисобланади.
Республика ихтисосластирилган кЎз микрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази катаракт жарроҳлиги учун энг яхши шифохоналардан бири бўлиб, унда сиз Ўзбекистон, Россия малакатларидаги таниқли ва энг яхши катаракта кўз жарроҳлари фаолият юритишади.
Гавҳар – бу икки ёқлама қабариқ томирсиз шаффоф тузилма бўлиб, ташқи юзаси коллаген эластик қобиқ билан қопланган. Гавҳар кўз рангдор пардаси ва шишасимон танача ўртасида жойлашган, фибрин толалар ёрдамида ушлаб турилади. Ушбу тузилма кўзнинг нурни синдирувчи аппаратининг бир қисми ҳисобланади.
Фақат тажрибали шифокоргина касаллик ривожланишининг илк босқичида замонавий техникадан фойдаланган ҳолда “катаракта” ташҳисини қўйиши мумкин. Шу туфайли ўз вақтида ўтказилган диагностика жуда муҳим ҳисобланади.
- Лойқа ва булутлар орасидан кўриш
- Тунги кўришдаги муаммолар
- Кечаси машина ҳайдаш пайтида ва бошқа оддий ишларда порлашлар ва милтилловчи нурларни ҳис қилиш
- Ретсепт бўйича кўзойнакларнинг тез-тез ўзгариши
- Тасвирларнинг сарғайиши
- Икки томонлама кўриш (камдан-кам ҳолларда)
Катарактанинг етилиб ўтиб кетиши гавҳар моддасининг суюлишини келтириб чиқариши мумкин, натижада оқсиллар қобиқ орқали сизиб ўтади ва кўздан суюқликнинг чиқиб кетиш йўллари беркилиб қолади. Бу эса кўз ички босимининг ошиши ва глаукома келиб чиқишига олиб келиши мумкин.
Катарактани даволаш турлари:
Анъанавий жарроҳлик усули
Клиникамизда сунъий гавҳарни имплант қилиш орқали факоемулсификатсия муолажаси қўлланилади – ҳар қандай етилиш босқичида бўлган гавҳани олиб ташлаш имконини берувчи катарактани даволашнинг халқаро амалиётда энг кенг тарқалган кам жароҳатли услуби ҳисобланади.
Ушбу усул билан даволашда мугуз пардада узунлиги 2,0 - 2,2 мм бўлган қирқим ҳосил қилинади, унга ултратовушли учлик киритилади, у хиралашган гавҳарни ултратовуш билан майдалайди ва эмулсияга айланган гавҳар бир вақтнинг ўзида кўздан олиб ташланади. Шундан сўнг мураккаб сунъий гавҳар қирқимни кенгайтирилмаган ҳолда кўзга киритилади. Кўз ичида гавҳар тўғриланади ва қобиқ қопида мустаҳкамланади. Оператсия чоклар туширишни талаб этмайди.
Клиникамизда ултратовуш ёрдамида етилган ва ҳаттоки етилиб ўтиб кетган катаракталарни даволашнинг ноёб усуллари ишлаб чиқилган ва муваффақият билан қўлланиб келинмоқда.
Анъанавий факоемулсификатсия жарроҳлиги афзалликлари:
· Яқинни ва узоқни яхши кўра олмасликнинг юқори даражаларини йўқотиш
· Энг қисқа вақт ичида нормал кўриш қобилиятини қайтариш
· Йўлдош астигматизмни бартараф этиш имконияти
· Кичик кесма
· Оператсия юқори даражада хавфсиз
· Жисмоний зўриқишларга минимал чекловлар
· Оператсиядан кейинги даврда кўзга инъэксиялар қилинмайди
· Яллиғланиш асоратларининг мавжуд эмаслиги
Фемтосонияли лазер ёрдамида факоемулсификатсия жарроҳлик усули
РИКМИАТМ лазер катаракт жарроҳлигига ихтисослашган бўлиб, хавфсиз ва мақбул натижа учун замонавий технологиялардан фойдаланилади. Лазер катаракт жарроҳлиги анъанавий катаракт жарроҳлигида ишлатиладиган скалпел ёки қўл асбобининг ўрнига лазер ёрдамида амалга оширилади. Лазер ёрдамида сизнинг шифокорингиз протседурани мисли кўрилмаган хавфсизлик ва аниқлик билан бажариши мумкин. Марказимиз биринчи даражали катаракт протседураси учун фемтосекунд лазеридан фойдаланади.
Фемтосонияли лазер ёрдамида факоемулсификатсия жарроҳлик усули афзалликлари
Инсон хатоси ёъқ. РИКМИАТМ даги роботлаштирилган катаракт жарроҳлиги, аниқлиги ва хавфсизлиги, ҳажми, ишлаш нуқтаси ёки шакли бўйича хатоларга ёъл қўймаслиги мумкин. Бу оператсиядан кейинги кўз ичи линзалари ёрдамида мукаммал кўришга олиб келади. Оператсия 10 дақиқадан кам вақтни олади.
· Яқинни ва узоқни яхши кўра олмасликнинг юқори даражаларини йўқотиш
· Энг қисқа вақт ичида нормал кўриш қобилиятини қайтариш
· Кичик кесма
· Юқори аниқлик
· Тез парчалаш
· Тўлиқ автоматлаштирилган
· Юқори тажрибали жарроҳлар
· Керакли ИОЛ объектив билан астигматизмни даволаш
· Тўлиқ интелектуал аниқлик
· Оператсиядан кейинги даврда кўзга инъэксиялар қилинмайди
· Яллиғланиш асоратларининг мавжуд эмаслиги
РИКМИАТМ да катарактани даволашнинг афзалликлари
· Сифатли диагностика
Бизнинг клиникамизда оператсиялар 1 кун мобайнида ўтказилади. Беморлар энг замонавий ускунларда тўлиқ ва сифатли кўрикдан ўтказилади. Хусусан, кўзнинг синувчанлик хусусиятини ёки масалан, сунъий гавҳар кучини ҳисоблашда асқотадиган кўз ўқи узунлигини тез фурсатда аниқловчи компютер мажмуалари қўлланилади. Ушбу мақсадда бизда машҳур «Оулус» фирмасининг « Пентаам Ахл Wаве® » ноёб ускунаси мавжуд. У кўзга тегмаган ҳолда бир неча дақиқа мобайнида нафақат унинг оптик кўрсаткичларини аниқлаш, балки 0,25 диоптрийгача бўлган аниқликда керакли хажмдаги сунъий гавҳарни танлаб олиш имконини беради. Бунда Ўзбекистонда ва дунёда рўйхатдан ўтказилган барча сунъий гавҳарларнинг кўрсаткичлари аллақачон унга киритилган.
· Етакчи жарроҳлик ускуналари
Оператсиялар юқори сифатли ускуналарда ўтказилади: Стелларис П ва ентурион® Висион Сйстем факоемулсификатори – бу 1,8 мм микрокесим орқали катаракни олиб ташлаш имконини берувчи жаҳондаги ягона ускуна. У яратилгунга қадар 2,5-3 мм кесим – меъёр саналар эди. Шу тариқа, жарроҳлик оператсиясининг жароҳатлилик даражаси 20% туширилади ва беморларда кўриш қобилиятини тиклаш даври сезиларли даражада қисқартирилади. Янги олти қиррали кристал ултратовуш учи ҳатто энг қалин каратакталарни ҳам бемор кўзини максимал равишда авайлаш тартибида олиб ташлаш имконини беради.
o Малакали мутахассислар
Оператсия Катарактал ва рефраксион жарроҳлар Европа жамияти (ЭСРС) аъзоси бўлган олий тоифали шифокорлар томонидан ўтказилади. Ҳозирги кунда шифокорларимиз мингдан ортиқ беморларни муваффақиятли оператсия қилиб келмоқдалар.
o Қўлланилаётган материаллар сифати
Биз олиб ташлаган хиралашган гавҳар ўрнига дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг фақат сифатли интраокуляр линзаларидан фойдаланамиз (асферик, мултифокал), Бу асоратларни минималлшатиришни, кўриш қобилиятининг энг оптимал ўткирлигини ҳамда оператсиядан кейин максимал даражада сифатли ҳаёт тарзини таъминлаб беради. Бундай линзалар вақт ўтиши билан алмаштиришни талаб этмайди ва уларнинг яроқлилик муддати ҳам мавжуд эмас.