Главная \ Хизматлар \ Глаукома

Глаукома

Микроимпулс лазерли транссклерал сиклокоагуляция – бу ҳеч қандай имплантларни талаб қилмайдиган ноинвазив терапия услуби бўлиб, жарроҳлик йўли билан даволаниш тўғри келмаган холатларда қўлланилади. Ушбу муолажа, бугунги кунда, глаукоманинг сўнги босқичларини даволашда энг самарали деб хисобланади. Чунки ушбу муолажа кўз олмасини сақлаб қолиш имкониятини беради, ҳаттоки кўпчилик оғир ҳолатлардахам.

Микроимпулс лазерли сиклокоагуляциясининг афзалликлари:
​​​​​​​📌Кўз ичи босимини самарали пасайтириш;
📌Эрта босқичда қўлланганда юқори кўриш ўткирлигини сақлаб қолиш имконияти;
📌Глаукома операцияни ўтказишгача олиб бормаслик ёки бир неча муддатга кейинга қолдириш имкониятини беради;
📌Кўз микрохирургик жарроҳлик амалиётидан кейин босимни пасайтириш имконияти;
📌Кўзга томизиладиган томчилар миқдорини ва томчилатиб юборадиган томчиларнинг сонини камайтириш;
📌Операциядан кейинги даврнинг қисқариши;
📌Жарроҳлик амалиётининг ножўя таъсирлари хавфи, сезиларли даражада камаяди.