Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка 2022 йил учун қабул эълон қилади
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка 2022 йил учун 14.00.08 – ОФТАЛЬМОЛОГИЯ ихтисосликлари бўйича – таянч докторантурага, стажёр тадқиқотчиликка ва мустақил изланувчиликка ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:
Стажёр-тадқиқотчиликка ва таянч докторантурага кириш учун суҳбат 2021 йилнинг 1-25 ноябрь кунлари ўтказилади.
Стажёр-тадқиқотчиликка ва докторантурага кирувчилар мутахассислик бўйича суҳбат асосида танлаб олинади.
Таянч докторантурага кирувчилар қуйидаги фанлардан имтиҳон топширадилар:
– чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганган хорижий тил);
– мутахассислик.
Стажёр-тадқиқотчиликка кирувчи номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
– магистр даражаси(клиник ординатура) ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича 1997 йилгача) тўғрисидаги дипломга эга бўлиши лозим.
Таянч докторантурага кирувчи номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
– магистр даражаси(клиник ординатура) ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича 1997 йилгача) тўғрисидаги дипломга эга бўлиши;
– фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлиши;
Докторантурага кирувчи номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
– PhD ёки тиббиёт фан номзоди тўғрисидаги дипломга эга бўлиши;
– фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида учта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлиши
Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантурада ва докторантурага ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
– ариза;
– қисқача биографик маълумотнома;
– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
– олий таълим муассасаси магистратураси (еки клиник ординатура) дипломи;
- PhD ёки тиббиёт фан номзоди тўғрисидаги диплом (докторантурага кириш учун)
– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.
Ҳужжатлар (pdf) шаклида тайёрланиб 2021 йил 15 сентябрдан 15 октябргача Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими (http://phd.mininnovation.uz) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда қабул қилинади.