Офтальмологларнинг биринчи халқаро Конгресси “IOC Uzbekistan 2021” якуний ҳисоботи.
Юртимизда 16-17 сентябр кунлари бўлиб ўтган офтальмологларнинг биринчи халқаро Конгресси “IOC Uzbekistan 2021” ўз ишини якунлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Кўз микрохирургиясининг долзарб муаммолари” мавзуида ташкил қилинган тадбир онлайн ва офлайн форматида ўтказилди.
“IOC Uzbekistan 2021”” халқаро офтальмологик конгресси натижаларига кўра: 3 мингдан ортиқ иштирокчи, офтальмологиянинг долзарб муаммолари бўйича 75 та маъруза, Швейцария, Англия, Ҳиндистон, Беларусия, Россия, Украина, Қозоғистон, Ўзбекистоннинг энг кўзга кўринган таниқли профессорлари тақдимотлари. WЕTLAB маълумотлар базаси бўйича Швейцариялик профессор, инноватор Фарҳад Ҳафези ва унинг жамоаси билан мастер-класс, энг яхши ахборот ҳамкорлари ва етук соҳа мутаҳасисилари билан бир неча йилларга мўлжалланган ҳамкорликлар тадбир давомида амалга оширилди. Тадбир якунида РИКМИАТМ директори, Соғлиқни сақлаш бош офталмологи Юсупов Азамат Фарҳадович сўзга чиқиб конгрессда иштирок этган барча иштирокчиларга ўзининг самимий чуқур минаддорчилигни билдирган ҳолда, тадбир ташкилотчиларига сертификат тақдим этди. Янги Ўзбекистонда офталмология соҳасини дунёнинг етук давлатлари қаторида ривожлантиришга барча иштирокчиларни ҳамкорликка чорлади.
Конгресс илмий мақолаларини халқаро маълумотлар базаларида индекслаштирилган "Medical Vision" журналининг махсус сонида нашр этиш амалга оширилди.