Главная \ Матбуот \ Марказ янгиликлари \ 2024 йил учун Докторантурага ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

2024 йил учун Докторантурага ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш  Вазирлиги  ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка 2024 йил учун 14.00.08 – ОФТАЛЬМОЛОГИЯ ихтисослиги бўйича – ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

 

Ҳужжатлар pdf шаклида тайёрланиб 2023 йил 15 сентябрдан 15 ноябргача Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими (http://phd.mininnovation.uz) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда қабул қилинади.

 

Стажёр-тадқиқотчиликка ва докторантурага кирувчилар офтальмология бўйича суҳбат асосида, таянч докторантурага офтальмологиядан оғзаки имтихон орқали танлаб олинади.

 

Стажёр-тадқиқотчиликка, докторантурага ва таянч докторантурага кириш учун суҳбат ва имтихон 2023 йилнинг 16-25 ноябрь кунлари ўтказилади. 

 

Стажёр-тадқиқотчиликка кирувчи номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

– магистр даражаси ёки клиник ординатура тўғрисидаги дипломга эга бўлиши лозим.


       Таянч докторантурага кирувчи номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

–магистр даражаси ёки клиник ординатура тўғрисидаги дипломга эга бўлиши;
–фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлиши;

–миллий ёки халқаро ҳорижий тилини билиш сертификатига эга бўлиши.

Докторантурага кирувчи номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

–PhD ёки тиббиёт фан номзоди   тўғрисидаги дипломга эга бўлиши;
–фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида учта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлиши;

–миллий ёки халқаро ҳорижий тилини билиш сертификатига эга бўлиши.

 

Стажёр-тадқиқотчилик,  таянч докторантурада ва докторантурага ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

– ариза;
– қисқача биографик маълумотнома;
– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
– олий таълим муассасаси магистратураси ёки клиник ординатура дипломи;

–PhD ёки тиббиёт фан номзоди   тўғрисидаги диплом ва тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси; (докторантурага кириш учун);

–нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари;

–Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.