Қабул 2025
ҚАБУЛ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 й. 18 июлдаги 214-сонли буйругига асосан Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази "Офталмология" ихтисослиги бўйича клиник ординатурага танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар қабул қилинишини эълон қилади.
• Ўқитиш шакли ва муддатлари - кундузги, 2 йил
• Клиник ординатура ўқишга кириш учун талабгорлар томонидан топшириладиган ҳужжатлар Марказнинг medtoifa.ssv.uz ахборот тизими орқали электрон шаклда танлов эълон қилинган кундан бошлаб, жорий йилнинг 21 августигача(шу куни ҳам) қабул қилинади.
• Талабгор клиник ординатура ўқишга кириш учун тиббиёт муассасаларининг қабул комиссиясига Марказнинг medtoifa.ssv.uz ахборот тизими орқали мустақил равишда электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (ёки дипломдан кўчирма - Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳисобланадиган, бошқа давлатларда тиббиёт олий таълим муассасаларини тугатган шифокорлар учун олий тиббий маълумот тўғрисидаги ҳужжати белгиланган тартибда нострификация қилинганлиги (ҳукуматлар ўртасидаги битим билан тан олинган давлатлар бундан мустасно) ҳужжати;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжат;
Талабгорнинг клиник ординатура (резидентура) ва интернатурага кириш учун бир вақтнинг ўзида бир нечта муассасада танловда қатнашиши тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 й. 18 июлдаги 214-сонли буйругининг 6 бандига асосланиб танлов ўтказиш тадбирларини бажариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида клиник ординатура (резидентура)га танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган талабгордан Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳисоб рақамига базавиу ҳисоблаш миқдорининг ярим баробари миқдорида ундириладиган тушумни тиббиёт ходимларини қайта тайёрлашдан тушадиган маблағлар сифатида шакллантирилади.
Ҳ/р 400910860262627094100054001
Мурожаат учун маълумот:
Call-cентер (душанба-шанба кунлар соат 9.00 – 18.00) +998 95 980 61 76
Маъсул котиб Джамалова Ш. А.