Биз билан боғланиш

Қабул 2022

“ОФТАЛМОЛОГИЯ" ихтисослиги бўйича
РИКМИАТМ клиник ординатурага
ТАНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2022 й. 18 июлдаги 200-сонли Буйругига асосан Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази "ОФТАЛМОЛОГИЯ" ихтисослиги бўйича клиник ординатурага танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар қабул қилинишини эълон қилади.
  • Ўқитиш шакли ва муддатлари - кундузги, 2 йил
  • Ҳужжатлар бевосита ва онлайн тарзда электрон шаклда оммавий ахборот воситаларида танлов эълон қилинган кундан бошлаб, жорий йилнинг 22 августигача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
  • Кириш имтиҳонлар  - офтальмологиядан оғзаки ва тест синовлари шаклида  жорий йилнинг 24 - 31 август  оралигида булиб утади (аниқ санаси ва вақти кейинроқ эълон қилинади)
  • РИКМИАТМ клиник ординатурада ўқиш бошланиши - 05.09.2022 й.дан
Ҳужжатлар бевосита марказда, шунингдек eye-center@inbox.ru электрон почта орқали сканер қилинган PDF форматида қабул қилинади.

Клиник ординатура талабгорлари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

1. Марказ директорининг номига ариза;
2. Диплом + дипломга илова (асл нусхаси)
3. 086-У шаклдаги тиббий маълумотнома
4. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришга имтиёз берувчи ҳужжат  
 
Мурожаат учун маълумот: РИКМИАТММ клиник ординатурасига қабул қилиш бўйича маъсул котиб - Джамалова Ширин Абдумуратовна, тел. (71) 217 49 34
Биз билан боғланиш
Тошкент ш., Учтепа тумани, Кичик халка йули 14